ПСЖдан кетаман, бу жамоада “нон” қолмади!

ПСЖнинг захира дарвозабонига айланиб қолнан Кейлор Навас клуб билан якунланаётган шартномасини узайтирмайдиган бўлди.

AS нашрининг таъкидлашича, 37 ёшли дарвозабон январь ойида Европанинг бир неча клубларидан таклиф олди. Бироқ Кейлор парижликлар билан амалдаги шартномасини тугатганидан кейин жамоасини ўзгартириш мақсадида чорловларни қабул қилмади.

Коста-рикалик голкипер асосий таркибдаги жойини Жанлуижи Доннаруммага бой бериб қўйган. Ҳатто ПСЖнинг ёш посбони Арнау Тенас ҳам жорий мавсум Навасдан кўп ўйин ўтказди.

Тажрибали дарвозабон чемпионатда атиги икки маротаба кўриниш берди холос.

Кейлор Навас 2019 йили “Реал”дан ПСЖга ўтганида Францияга асосий дарвозабон сифатида келган эди. Шу кунга қадар тажрибали посбон барча турнирларда 112 марта ўйин ўтказиб, шулардан 51 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!