ПСЖнинг энг ёрқин истеъдодларидан бири кетиши айтди
Трансфер ҳуқуқи ПСЖ клубига тегишли бўлган Хави Симонс ёзда бошқа клубга ўтиб кетишини билдирди.
21 ёшли нидерландиялик футболчи аслида “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. ПСЖ уни 2019 йили эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олганди.
Хави Симонс Парижга келганидан кейин асосий жамоага қўшила олмаяпти. Бир неча позицияда ўйнай оладиган истеъдодли ўйинчи ҳозирга қадар ПСВ ва “Лейпциг” жамоаларида ижарада тўп тепди.
Ўз истеъдодини намоён этиб келаётган Симонснинг нархи 80 миллион еврога кўтарилди. Унга бир неча грандлар даъвогарлик қилмоқда.
Симонс ПСЖ асосий таркибига кириш учун курашиш ўрнига бошқа жамоага ижарага ўтмоқчи. Унинг пойтахт клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган.
Фикрлар