ПСЖнинг икки юлдузи ёшлар жамоасида шуғулланяпти, улар клубдан кетади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш ва ҳужумчи Рандаль Коло Муани ҳозирча клубнинг ёшлар жамоаси билан шуғулланмоқда ва ёзда парижликлар сафини тарк этиши кутилмоқда. RMC Sport нашри хабарига кўра, ижарадан қайтган ҳар икки футболчи бош мураббий Луис Энрике режаларига кирмаган.

Коло Муани сўнгги бир ярим мавсумни «Ювентус» ва «Тоттенхэм» таркибида ижара асосида ўтказди. Турин клуби уни тўлиқ сотиб олишга қизиқмоқда, аммо келишувга 2023 йилда ПСЖ томонидан «Айнтрахт» учун тўланган 95 миллион евро тўсиқ бўлмоқда. Париж клуби ушбу сармоянинг камида бир қисмини қайтариб олишни истамоқда.

Ренату Саншеш эса Грециядан, «Панатинаикос» жамоасидан ижара муддати тугаб қайтди. У ерда футболчи асосий таркибда фақат беш марта майдонга тушиб, жамоада мустаҳкам ўрин эгаллай олмади. 28 ёшли португалиялик футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномасига фақат бир йил қолган. Ҳозирча уни сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирган клублар йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!