ПСЖнинг яна бир етакчиси жамоадан кетиши кутилмоқда

ПСЖ ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин. 

Сўнгги кунларда посбон паржлик мухлислар ва ОАВ томонидан кескин танқид қилинмоқда. Қолаверса, клуб бош мураббийи Луис Энрике Доннаруммани биринчи рақамли, деб ҳисобламаяпти. 

"Ювентус" 25 ёшли дарвозабонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби Донарумма Жанлуиджи Буффонга муносиб ўринбосар бўлишини кутмоқда.

Доннарумма 2021 йил "Милан"дан ПСЖга кўчиб ўган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум дарвозабон барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол ўтказиб юборган ва 14 та баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!