ПСЖнинг ёзги режалари маълум бўлди

"Пари Сен-Жермен" "Андерлехт" ва "Селтик" билан ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришишга яқин турибди, дея хабар бермоқда L`Equipe нашри.

Жорий мавсум якунларига кўра, Франция чемпионлигини қўлга киритган парижликлар ўзларининг ёшлар жамоаси билан ҳам назорат ўйинини ўтказмоқчи.

Унга кўра, ёшлар жамоасига қарши баҳслар июль ойи ўрталарига белгиланади ва шундан сўнг, клуб Бельгия ва Шотландия грандлари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)