Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«ПСВ» Де Брюйнени ўз сафига қўшиб олмоқчи

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Наполи» ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйне жамоадошлари билан низо сабабли қишда «ПСВ»га ўтиши мумкин.

«Наполи»нинг тажрибали яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне қишки трансфер ойнасида Италия клубини тарк этиб, Нидерландиянинг етакчи жамоаларидан бирига ўтиши мумкин.

Инсайдер ва журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, 35 ёшли футболчи Эйндховеннинг «ПСВ» клуби қизиқишлари доирасига тушган. Нидерландия жамоаси Бельгия терма жамоаси аъзосининг трансфери бўйича сўров юборган.

Де Брюйне бир нечта футболчи билан юзага келган келишмовчилик сабаб «Наполи»ни тарк этишга тайёр. Айни пайтда мутахассислар унинг трансфер қийматини 8 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кевин Де Брюйне жорий мавсумда «Наполи» сафида Италия чемпионатида 11 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ