Пул керак эмас! Англиядаги форвард Саудияга боришдан бош тортди
“Эвертон” ҳужумчиси Илиман Ндиайе Саудия чемпионатининг “Ал-Ҳилол”клубига ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчи Саудия чемпионати вариантини рад этган, чунки у АПЛда қолишни истамоқда.
Ўтган мавсумда Ндиайе барча турнирларда 34 та учрашувда иштирок этиб, олтита гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.
Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар