Пул ортидан эргашиб, катта хатога йўл қўйди
Нидерландиялик ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум ўтган мавсум “Ливерпуль”нинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилмасдан эркин агент сифатида клубни тарк этган эди.
Аввалига Рональд Куман таклифига кўра “Барселона”га ўтиши кутилган эди. Бироқ ПСЖ хўжайинлари катта маош билан уни ўзига жалб қилди. Вейналдум танловда адашганини кейин билди.
Париждаги юлдазлар жамоасида унга жой тенгмаяпти. 31 ёшли футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли ПСЖни тарк этишни режалаштирмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи яна “Ливерпуль”га қайтиш истагида.
Вейналдум жорий мавсумда барча турнирларда 22 та учрашув ўтказиб, учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди. 2024 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчининг трансфери 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар