Пулишичга Италиядан таклиф бор

"Челси" футболчиси Кристиан Пулишич клубни тарк этиши мумкин. Вингерни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар кўпайиб бормоқда. Улар орасида эндиликда "Милан" ҳам бор. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.

24 ёшли футболчи Грем Поттернинг ишончига қира олмади. Унинг кўп сафдан чиқиши "Аристократлар"га ёқмаяпти. Бундан ташқари, клубга Мудрик ва Фелишларнинг келиши Пулишични кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Кристианга "Лидс Юнайтед" ҳам қизиқмоқда. Жамоа бош мураббийи АҚШлик эканлиги уларга трансферни амалга оширишда устунлик бериши мумкин.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!