Путин спортдаги эркак "аёллар" ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин аёллар ўртасидаги спорт мусобақаларига ўзини аёлман деб эълон қилган биологик эркакларнинг иштирок этиши ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жазоирлик Имон Хелиф 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида аёллар ўртасидаги бокс мусобақаларида Олимпиада чемпиони бўлганди. Яқинда эса Le Correspondant нашри тиббий ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра спортчида Олимпия ўйинлари олдидан аёллик белгилари йўқлиги ва эркак жинсий хусусиятлари борлиги ташхиси қўйилган. Бундан олдин Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) гендер тести натижаларига кўра Хелифни 2023 йилги Жаҳон чемпионатидан четлатган эди.

“Агар у аёл бўлса, Худо унга соғлик ва ғалабалар берсин, мен у ҳақда гапирмайман. Бировнинг ўзини аёл деб эълон қилиб, аёллар билан рақобатга киришиши мумкин эмас. Гарчи, ташқи жинсий хусусиятлар бошқача таассурот қолдирса ҳам. Аммо баъзи спорт назариётчилари ташқи жинсий хусусиятларнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ҳисоблашади. Шу тариқа одам ўзини аёл деб эълон қилиши ва ҳамма нарсага эришиш мумкин”, — деди Путин Валдай халқаро мунозара клубининг XXI йиллик йиғилишининг ялпи мажлисида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!