Пхёнчхан-2018: Кореялик хоккейчи бир ўйинда 3та тишидан айрилди
Пхёнчхан Олимпиадасида юз бераётган ўзига хос воқеалар спортчиларнинг фаолиятида бир умрли хотира бўлиб қолмоқда. Жумладан, Канада ва Жанубий Корея хоккей терма жамоаси ўртасидаги баҳс кореялик ҳимоячи О Хен Хо учун.
Гап шундаки, Канадага қарши ўйинда ҳимоячи рақиб хоккейчиси Мэйсон Рэймонднинг клюшкасидан кучли зарб қабул қилиб олди. Натижада унинг 3та тиши синди.
Хен Хонинг сўзларига кўра, у ўзини айни дамда яхши ҳис қилмоқда Синган тишларнинг 2таси аслида ясама бўлгани ва бу хоккейчиларнинг фаолиятида ажралмас ҳолат эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс канадаликларнинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Фикрлар