Пхёнчхан-2018: Швейцариялик тоғ чанғиси усталари
Ads

Пхёнчхан шаҳрида қизғин давом этаётган навбатдаги қишки Олимпия ўйинларининг бугунги кун беллашувлари Швейцария терма жамоаси учун омадли ўтмоқда. 

Ушбу терма жамоа вакиллари бугуннинг ҳисобидан айни дамгача 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Эътиборлиси, бу медалларнинг барчаси тоғ чанғиси йўналишига тўғри келади. Эркаклар ўртасида кечган баҳсда ушбу терма жамоа 1 тадан олтин ва кумуш медалларига эга чиққан бўлса, аёллар ўртасидаги суперкомбинацияда 1 тадан олтин ва бронза медаллари ёзиб қўйилди. 

Мишель Гиски суперкомбинацияда тенгсиз эканлигини ушбу Олимпиадада яна бир бор исботлади. Америкалик Микаэла Шиффрин иккинчи натижани қайд этган бўлса, бошқа бир швейцариялик атлет Венди Холденнер кучли учликни якунлаб берди. 

Тоғ чанғиси. Аёллар, суперкомбинация. 

1. Мишель Гисин (Швейцария)
2. Микаэла Шиффрин (АҚШ)
3. Венди Холденер (Швейцария)