Пётр Ян: "Барчаси Александр Волкановскига боғлиқ"

  • 25.09.2026 20:54
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли ММА устаси Пётр Ян Австралия вакили Александр Волкановски ва россиялик Мовсар Евлоев ўртасидаги чемпионлик жанги учун ўз прогнозларини билдирди.

"Биз Александр билан Таиландда жуда кўп машқ қилганмиз, тахминан беш йил. Агар у яхши формада бўлса, ўйлайманки, камарини ҳимоя қила олади. Бироқ Мовсар хилма-хил ҳаракат қилиб, Волкановскини ҳолдан тойдирса, унда ҳам имконият бор. Ҳаммаси Волкановскининг спорт формаси ва психологик ёндашувига боғлиқ. Чунки у ҳозир қандай ҳолатда эканини аниқ билмайман. Лекин Александр соғлом бўлса, уни биргина кураш билан ушлаб туриш жуда қийин!" – деди Ян.

Эслатиб ўтамиз, Волкановски ва Евлоев қарама-қаршилиги 24 октябрь куни "UFC 333" турнирида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!