
Пётр Ян Мераб Двалишвили билан жанг қиладими?
Собиқ UFC чемпиони Пётр Ян (18-5) амалдаги чемпион Мераб Двалишвили(18-4)ни навбатдаги рақиби сифатида кўрмоқда.
"Мен Мераб билан реваншга лойиқ эканимга ишонаман. Бу жуда ажойиб баҳс бўлади. Агар Мераб ва Умар ўртасида жанг ташкил этилса, мен Шон O'Мэлли билан реванш ўтказишни хоҳлайман", – деди россиялик Ариэль Хельванига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Мераб Двалишвилининг ўзи ҳам 8 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган "UFC 313" турнирида Пётр Яндан унвонини ҳимоя қилишга тайёрлигини айтганди.
Фикрлар