Қанча?! "Челси" "Лестер" ҳимоячиси учун янгиланган таклиф билан чиқди
"Челси" Уесли Фофана трансфери учун 85 миллион фунт стерлинг сарфлашга тайёр.
Бу ҳақда "The Guardian" нашри журналисти Жейкоб Стерлинг хабар берди. Лондонликлар франциялик ҳимоячи учун юқорида кўрсатилган суммани тўлаш ниятида. Мазкур харид амалга ошса, "аристократлар"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги умумий ҳаражати 200 миллион фунт стерлингга етади.
Аввалроқ, Лондон клуби, Рахим Стерлинг, Калиду Кулибали, Карни Чуквуэмека, Габриель Слонина ва Марк Кукурельяни ўз сафига қўшиб олганди.
Фикрлар