Қани, танла! Бир футболчига уч мамлакатнинг бешта грандидан чорлов бўлди

  • 19 декабрь, 07:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Эвертон” ҳужумкор футболчиси Илимана Ндиайе қитъанинг кучли клублари сафига кўчиб ўтиш имкониятига эга бўлди.

Tecno

TEAMtalk нашри маълумотларига кўра, 25 ёшли сенегаллик футболчига ҳозирнинг ўзида Англиядан “Тоттенхэм” ва  “Ньюкасл”, Италиядан “Ювентус” ва “Милан”, Испаниядан “Атлетико” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Даъвогарлар орасида “Тоттенхэм” Ндиайени асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаган. Чунки “шпорлар” яқинлашиб келаётган қишки трансферлар ойнаси даврида ҳужум чизиғини кучайтиришга қатъий қарор қилган.

Жорий мавсумда Англия премьер-лигаси ва бошқа мусобақаларда Ндиайе 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва бир голга узатма берди. Transfermarkt портали вингернинг қийматини 35 миллион евро, деб баҳолаган.

Ўйинчининг ўзи ҳам фаолиятини Европа кубокларида мунтазам иштирок этадиган жамоалардан бирида давом эттиришга мойил экани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!