"Қарғалар" қиммат ҳужумчи олиб келди
Янги юлдуз порлайди
«Лилль» клуби ҳужумчиси Матиас Фернандес-Пардо энди Англия чемпионатида тўп суради.
21 ёшли бельгиялик футболчи «Ньюкасл» сафига ўтди. Ҳужумчи учун трансфер тўлови 60 миллион евро этиб белгиланган, шартномада қўшимча 5 миллион евро миқдорида бонуслар ҳам кўзда тутилган. Фернандес-Пардо янги жамоасида 20-рақам остида майдонга тушади.
Ўтган мавсум Франция чемпионатида у 29 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли пас муаллифи бўлди.
«Ньюкасл» ҳозирги пайтда Англия чемпионати жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар (0)