Қария Маррей ва ниҳоят ғалаба қозонди
Zohir2018
Энди Маррей ҳозирда АТР рейтингининг 503 поғонасида бормоқда
Жароҳатлардан эндигина қутилаётган британиялик теннисчи Энди Маррей Пекин шаҳрида ўтаётган мусобақада иккинчи босқичга чиқди.
Энди ушбу даврада АТР рейтингида 13 поғонада бораётган италиялик Маттео Берреттинини ҳар иккала сетда бир хил тай-брекда мағлубиятга учратди.
Шу тариқа "China Open"нинг иккинчи даврасида Маррей ҳамюрти Кэмерон Норрига қарши ўйин кўрсатадиган бўлди.

Изоҳлар (0)