Қария Модрич тўхтамаяпти
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Селтик"га қарши ўйинда гол урди.
Глазгодаги “Селтик Парк” стадионида бўлиб ўтган учрашув 3:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.
Хорватиялик футболчи 36 ёш-у 362 кунлигида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, 1965 йилдан кейин Мадрид клубинининг Чемпионлар лигасида гол урган энг кекса футболчисига айланди.
1965 йилда ҳужумчи Ференц Пушкаш 38 ёш-у 173 кунлигида "Фейеноорд" дарвозасига гол уриб, клуб рекордини ўрнатган эди.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан сўнг “Реал” 3 очко қўлга киритиб, “F” гуруҳи турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. “Селтик” эса 0 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Фикрлар