Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Қасос олишни Брейтувейтдан ўрганинг!

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

У билан жанжаллашган раҳбарларга, бошлиқ бўлмоқчи

"Marca" нашрининг хабар беришича, Мартин Брейтувейт  ўзи тўп сурган “Эспаньол” клубини сотиб олмоқчи. Гап шундаги, даниялик ҳужумчи клуб Испаниянинг иккинчи лигаси “Сегунда”га тушиб кетгач, раҳбарят билан жанжаллашиб, жамоадан кетган эди.

Эндиликда, Мартин каталония клубини харид қилиб, ўзи билан уришиб қолган раҳбарларни бўшатиб қасос олмоқчи.

Бу иш Брейтувейтнинг қўлидан бемалол келади. Ҳужумчи кўплаб бизнеслари сабаб, энг бой футболчилар қаторидан юқори жой олган. “Форбес” унинг бойлигини 250 миллион доллар атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ