“Қассоб” футболчи қамалди

TIGGO 2 PRO

Франция чемпионатининг тўртинчи дивизионида ўйнаб келган футболчилардан бири рақиб мухлисларига пичоқ билан ҳужум қилгани учун тўққиз очга қамалди.

Бу воқеа “Бриансон” ва “Манокс” жамоалари ўртасидаги учрашувда рўй берди.

Номи сир тутилаётган футболчи беллашувнинг 86-дақиқасида майдондан ҳайдалади. Ўзини боса олмай жумбушга келган ўйинчи қаердандир пичоқ топиб, рақиб мухлислар ўтирган трибунага бостириб боради.

Ўйинчининг ўзи мухлислар ичига бирор кимни зарарлаш мақсадида боргани ва ҳатто қўлида пичоқ бўлганини инкор қиляпти. Лекин далиллар бунинг аксини кўрсатган.

Нохуш воқеа содир бўлганидан кейин учрашув ҳакамлари ўйинни эрта тўхтатди ва улар ҳам судда гувоҳ сифатида иштирок этишига тўғри келди. Суд футболчини қамоққа жўнатиш билан бирга унга беш йил давомида стадионларга киришни ва 10 йил муддатга қурол олиб юришни тақиқлади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!