Қатар амири Мбаппени ПСЖга ипсиз боғлаб қўйди

  • 6 апрель, 2020, 16:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий ёзги трансферлар даврида жамоадан кетмайди. Бу ҳақда Get French Football News нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, бу қарорни шахсан жамоа хўжайини ҳисобланган Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал-Тани қабул қилган. Мбаппега эса “Реал”дан жиддий таклифлар бўлаётган эди.

Килиан ПСЖ сафига 2017 йилда “Монако”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида парижликлар сафида 120 та ўйинда майдонга тушди ва 90 та гол ҳамда 49 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!