Қатарда порлаган Амрабат АПЛ гранди билан шартнома имзолади

Марокашлик журналист Изем Анасс ижтимоий тармоқда "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софиан Амрабатнинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида маълум қилди.

Манбага кўра, 26 ёшли марокашлик футболчи “қизил иблислар” билан шартнома имзолаган. Фиорентиналиклар раҳбарияти эса уни 25 миллион еврога сотишга рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Амрабатт 3 йилдан бери "Фиорентина"да тўп суриб келмоқда. Софиан узоқ вақтдан бери Европанинг топ-клублари радарида бўлиб келган, айниқса, унга бўлган қизиқиш Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг янада ортди. Ушбу мундиалда Марокаш терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!