Қиличбозлик. Осиё чемпионатининг иккинчи кунида бирданига 2 нафар вакилимиз шохсупага кўтарилди!

Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи куни ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли кечди.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, саблячимиз Фернанда Эррера барча рақибларини мағлуб этиб, терма жамоамизга 2-олтин медални тақдим қилди. Наргиза Жаксибаева эса бронза медалига сазовор бўлди.

1-ўрин - Фернанда Эррера (Ўзбекистон)
2-ўрин - Кайша Жанибек (Қозоғистон)
3-ўрин -Наргиза Жаксибаева (Ўзбекистон)
3-ўрин -Йифан Шан (Хитой)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!