Қиморга пул тиккан футболчилар номи ошкор қилинди

Таниқли журналист Фабрицио Корона футбол учрашувларига пул тикиб, қонунга зид хатти-ҳаракат қилган италиялик футболчилар номини ошкор қилди.

Рўйхатга Николо Фаджоли, Федерико Гатти (“Ювентус”), Николо Дзаньоло (“Астон Вилл”), Сандро Тонали (“Ньюкасл”), Алессандро Флоренци (“Милан”), Никола Залевски, Жанлука Манчини, Феликс Офена-Гьян (“Рома”), Маттиа Дзакканьи, Мануэль Лаццари, Николо Ровелла, Лука Пеллегрини (“Лацио”), Доменико Берарди (“Сассуоло”), Николо Барелла, Давиде Фраттези (“Интер”), Лука Дзанимачча (“Кремонезе”) ва Антонио Галло (“Лечче”) номлари киритилган.

Италиядаги қонунчиликка кўра, спортчилар ўзлари шуғулланаётган спорт турларидаги ўйинларга пул тикиши тақиқланади.

Бу каби қоидабузарликлар спортдан камида уч йилга четлатиш ва айрим ҳолларда жарима қўллаш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!