Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Бу мусобақада ўйнаш биз учун шараф!"

"CAFA Nation's Cup" турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди. Эртага мусобақанинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан Қирғиз Республикаси жамоаси бош мураббийи Штефан Таркович ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Ҳаммага ҳайрли кун! Бу мусобақада ўйнаш биз учун шараф. Айниқса, бронза медали учун курашишни интиқлик билан кутяпмиз. 

Уммон кучли жамоа. Шунга қарамай, биз бор кучимиз билан ғалаба учун майдонга тушамиз. Ғолиб бўлиш учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак.

Мен таркибда футболчиларнинг муносабатини тушунишим керак. Ҳозир ривожланишнинг тўғри йўлидамиз, деб ҳисоблайман. Машғулотларда янада яхшироқ ишлашимиз керак. Сўнгги ўйинда мақсадимизга етиш учун бу муҳим фактор.

Биз муаммоларимизни таҳлил қилиб чиқдик. Футбол фақат ҳимоя ёки ҳужумдан иборат эмас. Биз ҳар томонлама яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим. 

Осиё футболи билан танишман. Бу ерда жамоаларнинг қандай ўйнаши, ўйин услублари ҳақида кўп бўлмасада, маълумотга эгаман. Футболчилар билан биргаликда биз ўсиб бормоқдамиз. Рақибларда ҳам шу жараён давом этаётганини пайқаш қийин эмас", - деди мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!