Қирқ ёшли Возинья яхши иштопди
Жаҳон чемпионатида ёрқин ўйини билан ном қозонган дарвозабон Жозимар Возиньянинг Чилига етиб бориши билан боғлиқ муаммолар юзага келгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Бироқ икки-уч кун ичида барча ташкилий масалалар ҳал этилди ва эндиликда Чилининг "Коло-Коло" клуби расман шартнома имзоланганини эълон қилди.
Шу тариқа, Жозимар Возиньянинг фаолияти географияси яна бир мамлакат билан кенгайди. Тадрибали дарвозабон учун бу илк халқаро тажриба эмас. У фаолияти давомида Ангола, Молдова, Португалия, Кипр клубларида ҳам майдонга тушган.
Футбол статистикасига ихтисослашган нуфузли Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, Возинья билан тузилган келишув узоқ муддатли эмас. Шартнома жорий йил охиригача мўлжалланган, шундан сўнг томонлар ҳамкорликни давом эттириш ёки йўқлигини қайта кўриб чиқади.

Фикрлар