
"Қизилқум" "Дордой"га қарши ўйинда иродасини кўрсатди
Навоийнинг "Қизилқум" клуби ҳам бугун Анталияда навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бу сафар Никола Лазаревич жамоасига Қирғизистоннинг "Дордой" клуби спарринг-рақиб бўлди.
Аввалига "Дордой" биринчи бўлимда ҳисобни очди. Танаффусдан кейин "Қизилқум" иродасини намойиш қилди ва иккита гол уриб ғалабани илиб кетди.
"Қизилқум": Қувватов, Ваҳобов, Рахматуллаев, Жигаури, Машович, Мийич, Комилов, Рахматиллоев, Бекмуродов, Кумбурович, Папарига.
Голлар: Машович 59 (пен.), Жигаури 63 - Саницки 13.
Комментарии