"Қизилқум" етакчиларидан бири клубни тарк этишга яқин
Тез орада Суперлигамизда ёзги трансфер ойнаси очилади. Ҳозирдан жамоалар ва шу билан бирга футболчилар янги режаларни тузишмоқда. Чунки биринчи давра ниҳоясига етгач, таркибларда ўзгаришлар кузатилади. Сайтимиз орқали жамоаларда юз бериши мумкин бўлган янгиликлар борасида сиз мухлисларни бохабар қилиб келмоқдамиз.
Жумладан, Навоийнинг “Қизилқум” жамоасида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Биздаги маълумотларга кўра, афтидан “Қизилқум”нинг етакчи футболчиларидан бири Шахбоз Жўрабеков катта эҳтимол билан клубни тарк этадиганга ўхшамоқда.
Маълумки, 27 ёшли футболчи жорий мавсум аввалида навоийликлар сафига қўшилганди. Ёдингизда бўлса, у “Қизилқум”даги дебютини муваффақиятли бошлаган. Тошкентда “Бунёдкор”га қарши учрашувда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонишган. Жўрабеков эса гол урган ва голли узатмани ҳам амалга ошириб, учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган. Шунингдек, 6-турда “Қизилқум”нинг “Нефтчи”га қарши баҳсида ҳам Шаҳбоз гол муаллифи бўлган ва унда 1:1 ҳисоби кузатилган.
Хуллас, Жўрабеков ҳозиргача 12 та беллашувда 2 та гол 1 та голли узатмани амалга оширди ва бир бор огоҳлантирилган. Ҳимоячи эканини ҳисобга олсак, унинг “Қизилқум”даги кўрсаткичлари жуда яхши.
Биринчи давра якунига етганидан сўнг Жўрабеков масаласи узил-кесил ҳал қилинади. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар