"Қизилқум" Кубокдаги гуруҳ босқичининг барча учрашувларини сафарда ўтказади

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқич ўйинлари апрель ойида бўлиб ўтади. “D” гуруҳидан ўрин олган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси эса уй ўйинларини сафарда ўтказадиган бўлди. Бу ҳақида УзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур таклиф клуб томонидан киритилди. “Қизилқум” Навоийда уй учрашувларини ўтказа олмаётганидан келиб чиқиб, Лига мазкур таклифни қабул қилди.

Шу тариқа, “D” гуруҳи доирасида “Қизилқум” 12 апрель куни “Олимпик Мобиуз”, 20 апрель куни “Зомин” ва 27 апрель куни “Локомотив” меҳмони бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" Навоийдаги ўйингоҳ майдони янгиланаётгани боис Суперлигадаги уй ўйинларини Қаршидаги "Марказий" стадионда ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!