"Қизилқум" раҳбари Юртбошимизнинг фармонига кўра, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни самарали амалга ошириш ҳамда республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва Навоий шаҳри алоҳида ўринга эга.

Мустақиллик йилларида «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси дунёнинг илғор кон-металлургия саноати компаниялари қаторидан муносиб ўрин эгаллаб, минтақадаги энг йирик ва ишончли саноат гигантларидан бирига айланди.

Куни кеча Навоий кон-металлургия комбинати ва Навоий шаҳри ташкил этилганининг 60 йил тўлди.
Ана шу сана муносабати билан мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, мураккаб иш ва иқлим шароитларида ер ости бойликларини самарали ўзлаштириш, тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш, янги саноат корхоналарини ташкил этиш борасидаги улкан хизматлари, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, Навоий шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз Президентимиз фармонига кўра фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улар орасида«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси, “Қизилқум” профессионал футбол клуби президенти Исроил Курбанович Раҳматов ҳам бор.

Клуб раҳбари Юртбошимизнинг фармонига кўра, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Шу ўринда SPORTS.uz ижодий жамоаси ҳам "Қизилқум" жамоаси раҳбарини мукофот билан муборакбод этади.

 

“Қизилқум” ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!