"Қизилқум" сўнгги 15 сафар ўйинида "Пахтакор"ни юта олмади

Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг 2026 йилги мавсумига старт берилади.

Илк турда Камолиддин Тожиев бошчилигидаги "Пахтакор" ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилади. Навоийликлар "шерлар"га қарши сафар ўйинларида қийналмоқда ва сўнгги 15 та учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти. 

"Қизиқлум"нинг сўнгги 15 та сафар ўйинидаги статистикаси: 

14 та мағлубият 
1 та дуранг 
44 та гол ўтказган 
7 та гол урган 

Маълумот ўрнида, сўнгги ўйин "Пахтакор" фойдасига якунланган эди (3:0). "ЖАР"да бўлиб ўтган ўйинда Игорь Сергеев дубль муаллифи бўлган (21 ва 82). Учинчи голни эса Заид Тахсин ўз номига ёздириб қўйган. Бундан ташқари, 48-дақиқада Роман Папарига қизил карточка олиб, майдонни тарк этган эди.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак беллашув Тошкент вақти билан 19:00’да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!