"Қизилқум" янги мавсумда медалларни кўзлаяпти

Мавсумнинг иккинчи ярмида таркибини кучайтириб, мухлисларини ғалабалар билан хурсанд қилган “Қизилқум”нинг келаси мавсумдан умиди катта.

Маълум бўлишича, кейинги йилда навоийликлар совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Ҳамиджон Актамов sports.uz сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Шунга яраша, у жамоани янада кучайтириш мақсадида ҳозирги таркибни сақлаган ҳолда яна бир қатор тажрибали ўйинчилар билан гаплашиб қўйганини ҳам қўшимча қилди. Бундан кўриниб турибдики, “Қизилқум”нинг янги мавсум учун режалари жиддий. Лекин ҳозирча келишувга эришган янги футболчиларнинг номларини сир тутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” клубининг чемпионатларимиздаги энг яхши натижаси 2002 йилга тўғри келади. Ўша мавсумда жамоа бронза медалини қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!