"Қизилқум"да испаниялик мураббий иш бошлади
Хабарингиз бор, янги мавсумда "Қизилқум" клубига сербиялик Никола Лазаревич бош мураббийлик қилади. Унинг атрофида эса тажрибали ёрдамчилар йиғилмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, янги мавсумда, янги марраларни кўзлаётган “Қизилқум” клубга яна бир тажрибали мураббийни олиб келишди. Эндиликда жисмоний тайёргарлик бўйича испаниялик мутахассис Карлос Санчес иш олиб боради.
Маълумот учун, у Термизнинг "Сурхон", Бекободнинг "Металлург" жамоаларидаги иш фаолияти билан ўзбек футбол мухлисларига таниш ва ушбу мураббийнинг сўнги иш жойи Ҳиндистоннинг "Бенгал" жамоаси бўлган.
Фикрлар