"Қизилқум"нинг "Андижон"га қарши статистикаси қандай?

“Андижон”ни Навоийда “Қизилқум”га қарши ўйин кутиб турганини яхши биласиз. 

Ўтган йили биринчи даврада “Бобур арена”да бўлиб ўтган учрашува 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, Навоийдаги баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида устун келган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасига келсак, ҳозирга қадар чемпионат доирасида 42 та баҳс ўтказилган. “Қизилқум”да 19, “Андижон”да 14 ғалаба бор. 9 учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 65:54 навоийликлар фойдасига.

“Андижон” чемпионатда сўнгги бор “Қизилқум” майдонида 2012 йили ғалаба қозонган. Ўшанда 1:2 натижаси қайд этилган. Бу ҳозирча “Андижон”нинг сафардаги ягона ғалабаси бўлиб турибди. Лекин икки йил муқаддам Кубок доирасида “Андижон” Қаршида “Қизилқум” дарвозасига жавобсиз учта гол урган.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” - “Андижон” қарама-қаршилиги 4 март куни соат “Ёшлар” спорт мажмуаси стадионида соат 19:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!