Қизлар регбини қандай ўйнаркан?

TIGGO 2 PRO

Тошкент шаҳридаги енгил атлетика ва ўйин спортига ихтисослаштирилган спорт мактаби стадионида регби-7 бўйича U15 қизлар ўртасида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган анъанавий республика турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур республика турнирида барча ҳудудлардан жамоалар иштирок этди. 

Қизиқарли кечган ўйинлар сарҳисобига кўра, 1-ўрин – Наманган, 2-ўрин – Тошкент ва 3-ўрин Хоразм вилояти жамоаларига насиб этди. 

Ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!