Қолсанг, маошинг тўрт карра ошади!

Бундеслиганинг энг қудратли клуби “Бавария” раҳбарияти ярим ҳимоячи Леннарт Карл келажаги бўйича якуний қарорга келди. Улар клуб тарбияланувчисини узоқ муддатга Мюнхенда олиб қолмоқчи.

Sky Sports нашри маълумотига кўра, мюнхенликлар яқин вақтда 18 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилади. Германия чемпионлари унга ҳар мавсум учун 8 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

Айни пайтда Леннарт Карл мюнхенликлардан  йилига 2 миллион евро олмоқда.

Карлнинг “Бавария” билан тузган шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача амал қилади.

Жорий мавсумда Леннарт Карл  барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали экспертлари келажаги порлоқ экани эътироф этилаётган вундеркинднинг бугунги кундаги қийматини 60 миллион евро деб баҳолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!