Coca Cola Суперлигаси 21-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912”- АГМК баҳси Қўқонда бўлиб ўтади. Мезбонлар матбуот хизмати учрашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 13 марта тўқнаш келган. Ўйинларнинг учтасида қўқонликлар ғалаба қозонган. Саккиз учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар фарқи 24-16 АГМК фойдасига. Ўзаро учрашувларда "Қўқон-1912" 11 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 26 очко мавжуд.

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
23.11.2019 Қўқон-1912 – АГМК - 1:3
03.10. 2018 Қўқон-1912 – АГМК - 1:2
18. 07. 2018 Қўқон-1912 – АГМК - 3:0
25.11.2017 Қўқон-1912 – АГМК - 1:2
22.11. 2016 Қўқон -1912 – АГМК - 2:1

Факт: Қўқонда ўтказилган учрашувларда бирор марта дуранг натижа қайд этилмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар