“Қўқон-1912” - “Сўғдиёна”. Ўзаро ўйинларда устунлик ким томонда?
Ўзбекистон Суперлигаси 23-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Сўғдиёна” учрашуви 26 октябрь куни Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон”стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 33 марта тўқнаш келишган. Бу сафарги тўқнашув жамоларнинг ўзаро 34-учрашуви ҳисобланади.
Ўйинларнинг 9 тасида майдон эгалари зафар қучишган, 16 та баҳсда жиззахликлар қўли баланд келган. Сакизта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати 55-38, “Сўғдиёна” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 35 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна””нинг ҳисобидаги очколар сони эса 56 тани ташкил этади.
Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги олтита учрашувда қайд этилган натижалар:
18.05.2021 Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 2:3
14.03.2020 Қўқон-1912 - Сўғдиёна - 2:1
30.07.2019 Қўқон-1912 - Сўғдиёна - 1:2
25.11.2018 Қўқон-1912 - Сўғдиёна - 0:0
29.07.2018 Қўқон-1912 - Сўғдиёна - 2:1
20.06.2017 Қўқон-1912 - Сўғдиёна - 3:2
Фикрлар