"Қўқон-1912" бир кунлик хордиқдан кейин "Сўғдиёна"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади. Таркибда икки етакчи йўқ!
"Пахтакор" жамоаси билан ўйиндан сўнг "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев футболчиларга фақат 1 кунга дам олиш имконини берди холос.
Жамоа аъзолари бугун яна Қўқон шаҳрида тўпланиб, навбатдаги турда бўлиб ўтадиган Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.
Бугун футболчилар Қўқондаги "марказий" стадионида бўлиб ўтган машғулотларда иштирок этишди. Машғулотларда ўтган ўйинда жароҳат олган ва эски жароҳати яна безовта қилган Иван Йосович ҳамда Александр Мерзляковлар иштирок этишмади. Жавоҳир Сидиқов эса эртага жамоа машғулотларига етиб келади.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Фикрлар