"Қўқон-1912" жамоасига янги раҳбар тайинланди (фото)

“Қўқон-1912” жамоасида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда жамоага янги раҳбар тайинлангани эълон қилинди.

Шунингдек, йиғилишда Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Азамович Усмонов ҳам иштирок этди. Шу кунга қадар жамоа маркетинг ва матбуот хизмати раҳбари, маркетинг бўйича директор лавозимларида фаолият олиб борган Акрамжон Мамадалиев “Қўқон-1912” жамоасининг вице-президенти этиб тайинланди.  

"Жамоага янги ҳомийлар бириктирилиш масаласи яқин кунларда ҳал бўлади. Биз сизларга қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз. Мен ишонаманки Даврон Файзиев бошчилигида жамоамиз яна суперлигага шу йилнинг ўзидаёқ қайтади. Бу йўлда сизларга куч-қувват, шижоат ва соғлик-саломатлик тилайман", - деди шаҳар ҳокими йиғилишда сўзга чиқаркан.

қўқон_2

 

Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!