"Қўқон-1912" жамоасининг бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Chery Tigo 7 PRO

Cуперлигага қайтиш учун курашаётган "Қўқон-1912"нинг про лигадаги натижалари кўнгилдагидек эмас. Айни пайтда клуб 19 очко билан 5-ўринга тушиб кетди. Охирги иккита ўйинни мезбон сифатида ўтказган қўқонликлар "Шўртан" (0:3) ҳамда "Олимпик Мобиуз"га (0:1) ютқазиб қўйди.

"Қўқон-1912" охирги марта 16 май куни "Машъал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган. Шундан бери қўқонликлар 3 дуранг ва 3 мағлубият қайд этдилар. Шу боис жамоа раҳбарияти "Олимпик Мобиуз"га имконият бой берилгач, бош мураббий Муҳсин Низомиддиновни истеъфога чиқардилар. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар берди:

«Қўқон-1912» жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар жамоамизни бош мураббий сифатида бошқариб келган Мухсинжон Низомиддинов билан тузилган шартнома икки томоннинг розилигига кўра бекор қилинди.

«Қўқон-1912» футбол клуби номидан Мухсинжон Низомиддиновга жамоамизда олиб борган фаолиятлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Мухсинжон Низомиддиновга келгусидаги ишларида улкан зафарлар тилаймиз!   

«Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти бир нечта тажрибали мураббийлар билан музоракарларга киришган. Яқин орада янги бош мураббий номи расман эълон қилинади", - дейилади расмий хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!