"Қўқон-1912" легионери жамоани тарк этди
“Қўқон-1912” жамоасининг Сербиялик тажрибали ҳимоячиси Иван Йосович келгуси мавсумни бошқа жамоада бошлайдиган бўлди.
Клуб раҳбарияти легионер ҳимоячи билан ўртадаги шартномани ҳар икки томоннинг розилиги билан бекор қилди. Иван Йосович 3 йил мобайнида “шунқорлар” таркибида ўзининг ишончли ўйини билан жамоа аъзолари ва мухлислар орасида катта ҳурмат қозонди.
Қўқонликлар Иван Йосович билан дўстона хайрлашди. "Барчаси учун раҳмат сенга Иван!",-дея сербиялик футболчига миннатдорчилик билдирди жамоа матбуот хизмати.
Фикрлар