"Қўқон-1912" мураббийи жамоасининг 0:3 ҳисобида ютаётиб якунда 3:3 бўлиб қолганига қандай изоҳ берди?
Бугун про лиганинг 1-турида “Шўртан” ўз майдонида “Қўқон-1912”га қарши майдонга тушди.
Мезбонлар 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётиб, якунда 3 та гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолдилар.
Учрашувдан сўнг “Қўқон-1912” мураббийи Шавкат Абдухўжаев қуйидагиларни айтди:
"Про лига бошлангани билан ҳаммани табриклайман. Про лигада ҳам осон ўйинлар бўлмаслиги бугун яна бир бор ўз исботини топди. Йигитлар 3:0 ҳисобида олдинда бораётганларида бўшашишди. Ўйин тугади, деб ўйлашди, унутишди. Футбол 90 дақиқа ўйналади. “Шўртан” жамоасида яхши футболчилар йиғилибди. Кўп клублар билан бемалол ўйнай оладилар.
Бу йилги мақсадимиз кўп клубларда бўлгани каби Суперлигага чиқиш вазифамиз бор. Шу мақсад йўлида ишлашда давом этамиз. Хатолар устида ишлаш керак. Иш жуда кўп. Кейинги учрашувларда “Шўртан”га омад тилаймиз.
3:0 ҳисобида олдинда бораётганида оддий хатолардан голлар ўтказиб юбориш бу олий мақсад қўйган жамоага қимматга тушишини яна бир бор исботлади. Шунинг учун ҳар бир вазиятда футболчиларга бўшашмасдан охиригача ўйнашни тавсия қиламиз", - дейди Абдухўжаев.
Фикрлар