"Қўқон-1912" навбатдаги трансферни эълон қилди

"Қўқон-1912" навбатдаги ёш футболчи билан шартнома имзолади.

Янги мавсум олдидан "Қўқон-1912" жамоаси бир қатор маҳоратли ёш футболчилар билан шартнома имзолади. Шундай иқтидорлардан бири ҳисобланмиш Мустафо Абдуманнопов эндиликда қўқонликлар сафида ҳаракат қилади. Шартнома бир йилга мўлжалланган. Мустафо ўтган мавсум "Олимпик" сафида Суперлига баҳсларида бешта учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, ярим ҳимоячи У-21 чемпионатида 22 та учрашувда ҳаракат қилган.

Мустафо Абдуманнопов
Туғилган санаси: 21.07.2003
Ампуласи: Ярим ҳимоячи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!