"Қўқон-1912" ўзининг 4 ўйинлик нохуш анъанасига чек қўядими ёхуд "Қизилқум" билан ўзаро ўйинлар тарихи

Ўзбекистон Суперлигаси 24-тур доирасидан ўрин олган “Қизилқум” - “Қўқон-1912” учрашуви эртага Навоий шаҳридаги “Ёшлар” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар.

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 23 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 7 тасида "шунқорлар" зафар қучган, 13 та баҳсда навоийликларнинг қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 26:40, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 24 очкони қўлга киритган. “Қизилқум”нинг очкоси 42 тани ташкил этади.

Эътиборлиси, водий жамоаси охирги 4 ўйинда навоийлик рақибларини мағлуб эта олмай келмоқда - 2 мағлубият ва 2 дуранг. 

 

Манба: "Қўқон-1912" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!