"Қўқон-1912" қарздорликларни бартараф этди

Янги мавсумга тайёгарлик кўришдан аввал “Қўқон-1912” жамоаси ўтган мавсумдаги қарздорликларни бартараф қилди.

Ўтган мавсумдаги молиявий муаммолар сабабли жамоанинг қарзлари анча кўпайиб ва тўпланиб қолган эди. Бугунги кунга келиб клуб барча ҳамкорлари, спорт кийимлари етказиб берувчи компания, меҳмонхоналар, транспорт хизмати кўрсатувчи ташкилотлар хуллас барча хизмат кўрсатувчи ҳамкорлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди.

Шунингдек жамоада фаолият олиб бораётган ишчи ходимлар, мураббий ва футболчилар олдидаги бу йилги қарздорликлар бартараф қилинди. Фақат айрим футболчиларнинг ҳисоб-китобларига бироз аниқлик киритилмаганлиги сабабли қарздорлик мавжуд бўлиб турибди. Шу кунларда қўқонликлар раҳбарияти жамоадан ҳақдор бўлган футболчилар билан ҳам ўзаро ҳисоб-китобларини якунлайди. “Шунқорлар” раҳбарияти янги мавсумга тайёргарликни ҳеч қандай қарздорликсиз бошлашни мақсад қилган.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rostgoy
26/11/2022 12:40
Тушиб кетган жамоа карздорликни бартараф этиши бу жамоалар сони купайишидан далолат эмасми. Булмасам кайси ва качон тушиб кетган жамоа карздорликларни бартараф этган. Билдириб куйвосизлар ПФЛ