"Қўқон-1912" Тошкентда машғулотларни бошлади
"Қўқон-1912" жамоаси Тошкентдаги ўқув йиғин машғулотларини бошлаб юборди. Жамоа "Чиғатой" майдонида машғулот олиб борди.
Қўқонликлар сафида бир қатор ўзгаришлар бор. "Ҳоким кубоги"да "шунқорлар" сафида ҳаракат қилган бир қатор футболчиларга жавоб бериб юборилган. Уларнинг ўрнига эса "Қўқон-1912" сафига Мўмин Мелиев ва Низомиддин Зиёвуддинов каби тажрибали футболчилар келиб қўшилди.
Йиғин давомида Даврон Файзиев шогирдлари бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушади. Хусусан, 12 февраль куни "Машъал" ва 15 февраль куни "Металлург" жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар