“Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” шу пайтга қадар чемпионат доирасида 15 марта тўқнаш келган (статистика)

Суперлига 25-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви 7 ноябрь куни Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир статистик маълумотларни билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар.

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 15 марта тўқнаш келган.

Ўзаро учрашувларнинг 4 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган. “Бунёдкор” ўйинларнинг 9 тасида зафар қучган. Иккитта баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 26:15, “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “қалдирғочлар” 29 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 14 тани ташкил этади.

 

Манба: "Қўқон-1912" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!