"Қўқон-1912" яна 4 нафар футболчи билан шартнома имзолади
Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоаси бир қатор янги футболчилар билан расмий шартномаларни имзолади.
Дилшод Раҳматуллаев, Шаҳзодбек Нурматов, Қувондиқ Рўзиев ҳамда Жамшид Хасановлар янги мавсумни "шунқорлар" таркибида ўтказишади. Бу футболчилар билан 2022 йилнинг сўнггига қадар муддатга эга бўлган шартномлар имзоланди.
Бунгача "Қўқон-1912" жамоаси Билолхон Тошмирзаев, Санъат Шиховлар билан шартномлар имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек жамоанинг сербиялик легионерлари - Иван Йосович ҳамда Славко Лукичлар билан тузилган шартномлар муддати узайтирилганлигидан ҳам хабарингиз бор. Яқин кунларда "Қўқон-1912" жамоаси ўз футболчиларини ПФЛ рўйхатидан ўтказади.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Фикрлар